Журналист Павел Шеремет ўлдирилишининг асосий сабаби сифатида профессионал фаолияти кўрилмоқда. Бу ҳақда Украина бош прокурори Юрий Луценко маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».
«Тергов барча тахминларни кўриб чиқмоқда, лекин асосийси — Павелнинг профессионал фаолияти учун ўч олиниши. Мазкур туманда яшаганларнинг кўрсатмаларини оляпмиз, гувоҳлар, шунингдек, Павелнинг яқинларини сўроқ қиляпмиз», — деб таъкидлади Луценко.
Прокурорга кўра, 25 июль, душанба куни портлаш техникаси ва автотехника экспертизасини ўтказишга эксперт сифатида жалб этилган АҚШ ФҚБ ходимларидан илк маълумотлар олиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Павел Шеремет 20 июль куни тонгда Киевда ҳалок бўлди: у ишга кетаётган машинада портловчи қурилма ҳаракатга келди. Полиция унинг ўлимини қасддан қотиллик сифатида баҳолади.
Изоҳ (0)