Миср хавфсизлик кучлари Синай шимолида олти нафар террорчини йўқ қилди. Жангарилар Рафах шаҳридаги блокпостлардан бирига ҳужум қилди ва мактаб биносини эгаллашга уринди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса жойига сапёрлар етиб келди, улар мактаб биносини миналардан тозаламоқда. Жангарилар яширинган Рафахнинг жанубий қисмида таъқиб этиш операцияси давом этмоқда.
Миср полициясидаги манбага кўра, жангарилар яхши қуролланган ва уйлар томидан снайперлик ўти очмоқда. Террорчилар қўлида гаровга олинганлар йўқ.
Изоҳ (0)