Хитойдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» клублари ўртасидаги беллашув қолдирилди. Бу ҳақда «Юнайтед» клубининг Twitter’даги саҳифаси маълум қилди.
«Об-ҳаво сабаб турнир ташкилотчилари ва ўйин иштирокчилари International Champions Cup’нинг бугунги оқшомдаги беллашувини ўтказмасликка қарор қилишди», — деб ёзилган твитда.
Манчестер шаҳри жамоалари International Чампионс Cуп—2016 нинг Хитойдаги турнири доирасида майдонга тушиши керак эди.
Хитой мезбонлигидаги мусобақанинг биринчи ўйинида «Манчестер Юнайтед» Дортмунднинг «Боруссия» клубидан йирик ҳисобда мағлуб бўлганди.
Изоҳ (0)