Непал бош вазири Кхадга Прасад Шарма Оли 24 июль, якшанба куни мамлакат парламенти томонидан ишончсизлик вотуми эълон қилинишидан бир неча дақиқа аввал истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мен истеъфога чиқиш ҳақидаги сўровномани президентни йиғилишдан олдин учратган пайтимда бердим», — дея маълум қилди у парламентда.
Агентликнинг маълум қилишича, бош вазир истеъфога чиқишга мажбур бўлган, чунки у бошқарган кўп партиявий коалициядаги сиёсий иттифоқчилари ҳукуматни тарк этган. Бунга бош вазир томонидан октябрь ойидаги сайловларда ғолиб бўлишга ёрдам берган Непал сиёсатига таъсир кўрсатиш соҳасидаги ваъдаларини бажармаганлиги сабаб бўлди.
Изоҳ (0)