Германиянинг Ансбах шаҳри марказидаги ресторанлардан бирида кучли портлаш содир бўлди, натижада камида бир киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru» маҳаллий нашрларга таяниб.
Таъкидланишича, яна бир неча киши жиддий жароҳатлар олган.
«Мен билган ягона нарса — у ерда портлаш юз бергани», — деди шаҳар полицияси вакили.
Айни пайтда полиция ва қутқарув хизматлари ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кенг кўламли операцияга жалб қилинган.
Хабарларга кўра, портлаш жойи яқинида уч кунлик мусиқий фестиваль бўлиб ўтмоқда. Ҳукумат уни бекор қилишга қарор қилди, фестиваль меҳмонлари шошилинч тарзда эвакуация қилинмоқда.
Изоҳ (0)