Жасур Абдураимов мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Сингапур мезбонлик қилган International Challenge Cup турнирида 3-ўринни эгаллади.
«Стадион» хабарига кўра, мазкур мусобақада мезбон Сингапурдан ташқари, Эрон ва Гонконг термалари ҳам иштирок этган ва финалда Эрон Сингапур билан кураш олиб броган.
Ярим финалда Эрон ёшлар терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Ўзбекистон ёшлари, пенальтилар сериясига кўра имкониятни бой берган. Учинчи ўрин учун кечган беллашувда эса Гонконг устидан 4:0 ҳисобида зафар қучган.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2016 йилнинг 13—30 октябрь кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионатида иштирок этади.
Изоҳ (0)