Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа Суперкубогида майдонга туша олмаслигини расман маълум қилди, деб хабар берди «Стадион».
«Бўлиши мумкин деган сўзларга ўрин йўқ. Мен 10 августда машғулотларга қайтаман. Орадаги Европа Суперкубогини қўйиб юборишим аниқ», — деб таъкидлаган португалиялик ҳужумчи.
9 август куни «Реал» Европа Суперкубогида Европа Лигаси ғолиби «Севилья»га қарши ўйинда майдонга тушади.
Изоҳ (0)