Венесуэладаги McDonald’s фаст фуд ресторанларида маҳсулотлар етишмовчилиги туфайли тармоқнинг барча таомномаларидан «Биг Мак» бургерлари олиб ташланди. Бу ҳақда Globovision телеканалига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, мамлакатдаги ягона McDonald’s маҳсулотларини етказиб берувчида «Биг Мак» бургерларида ишлатиладиган нон бўлаклари қолмаган.
Аввалроқ Венесуэладаги McDonald’s ресторанлари маҳсулот етишмаслиги билан тўқнашганди. Картошка фри ўрнига мижозларга юкка илдизи таклиф қилинган эди.
Сўнгги йиллар давомида Венесуэла оғир иқтисодий ва молиявий инқирозни бошдан ўтказмоқда. Охирги икки йилда мамлакатнинг асосий экспорт маҳсулоти – нефть нархининг пасайиши Венесуэладаги инқирознинг кучайишига олиб келди. Шу йилнинг май ва июнь ойларида озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотларининг кескин равишда камайиб кетиши мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида норози аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўртасидаги тўқнашувлар авж олишига олиб келди.
Изоҳ (0)