АҚШнинг Иллинойс штатидаги Жолиэт шаҳрида 21 июль, пайшанба куни енгил моторли самолётнинг қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, Piper PA30 ҳаво кемаси уйлардан бирига бориб урилган. Уйда истиқомат қилувчиларнинг ҳеч бири жабрланмаган.
Ҳодиса жойида ёнғин келиб чиқди. Ўт ўчириш хизмати ходимлари қисқа муддат ичида ёнғинни бартараф этди. Самолёт қулашининг сабаблари ва учувчининг шахси ҳозирча аниқланмаган.
Изоҳ (0)