Аргентина ҳукумати Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеонени мамлакат бош жамоасига таклиф қилишни режалаштирган. Бунда гап ҳар икки вазифани бир вақтнинг ўзида адо этиш ҳақида кетмоқда, деб хабар берди «Sports.ru».
«Агар терма жамоанинг Европада тўп сурадиган футболчилари бир вақтнинг ўзида икки жамоада ўйнай олаётган экан, демак Симеоне ҳам шундай қила олади», — деб таъкидлаган Аргентина ҳукумати вакилларидан бири Фернандо Марин.
Диего Симеонедан ташқари «Севилья» клуби бош мураббийи Хорхе Сампаоли ҳамда «Тоттенҳэм» устози Маурисио Почеттино номзодлари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Копа Америка—2016 финалидаги Чилидан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин амалдаги бош мураббий Херардо Мартино Аргентина термасидаги фаолиятига якун ясаганди.
Изоҳ (0)