Туркия ҳукуматининг мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақидаги қарори Resmi Gazete нашрида эълон қилингач, расман кучга кирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Фавқулодда ҳолат 21 июль, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 01:00 дан бошлаб уч ой муддатга жорий этилди.
Олдинроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилишини эълон қилганди. Ўшанда у мазкур қарор конституцияга тўлиқ мос эканлиги ва қонунлар ёки Туркия фуқаролари эркинлигини чекламаслигини билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, тўнтаришга уриниш оқибатида 208 киши ҳалок бўлди, 1 500 нафари турли тан жароҳатларини олди.
Изоҳ (0)