Ереван полицияси бўлинмасининг қуролли гуруҳ томонидан эгалланган биноси ёнида тўпланган намойишчилар тарқатиб юборилгач, «Фуқаролар битими» мухолифат партияси аъзолари вақтинча қамоққа олинди. Бу ҳақда партия раҳбари Никол Пашинян маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
У сўнгги бир неча кун давомида тўқнашувлар олдини олиш учун полиция ва намойишчилар билан фаол музокаралар олиб борди, шунингдек, кўнгилли музокарачи сифатида қуролли гуруҳ аъзолари билан учрашди.
Аввалроқ хабар берилганидек, Арманистон полицияси Ереван полиция бўлинмасининг қуролли гуруҳ томонидан қўлга олинган биноси ёнида йиғилган намойишчиларни тарқатиб юборди. Тахминан 50 киши вақтинчалик қамоққа олинди.
Ереванда 20 июль, чоршанба куни бўлиб ўтган тўқнашувлар натижасида 51 киши, шу жумладан, 28 полициячи яраланди. Намойишчилар қуролли гуруҳ аъзоларига озиқ-овқат етказиб бериш ҳақидаги саволларига жавоб олмагач, ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарата тош ота бошлади. Кейинчалик оломон бино яқинида баррикадалар қуришга киришди.
Изоҳ (0)