«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Александр Сонг фаолиятини Қозоннинг «Рубин» клубида давом эттиради. Бу ҳақда «Sports.ru» нашри «Рубин» клубининг Twitter’даги саҳифасига асосланиб хабар берди.
Александр Сонг ҳуқуқий жиҳатдан «Барселона»га тегишли бўлсада, сўнгги икки мавсумни Англиянинг «Вест Ҳэм» клуби сафида ўтказганди. У ўз вақида Лондоннинг бошқа бир клуби «Арсенал» шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Аввалроқ Александр Сонг «Рубин» учун текинга тушиши мумкинлиги хабар қилинганди.