Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сариоғоч туманида букмекерлик идорасини қуролли тунашда гумон қилинаётган тўрт киши қўлга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳодиса 6 июлда содир бўлди, бироқ талончиларни тутишга энди муваффақ бўлинди. Улар орасида 1998 ва 1999 йилларда туғилган икки мактаб ўқувчиси ҳам бор.
Тергов материалларига кўра, қирқма милтиқ билан қуролланган ва ниқоб таққан йигитлар букмекерлик идорасига отилиб кирган ва ходималардан бирини ўлдириш билан таҳдид қилиб, кассадан 90 минг тенге олган.
Ашёвий далил сифатида қўлга олинганлардан ов қирқма қуроли мусодара этилди. Мазкур ҳолат бўйича «Талончилик» ва «Ноқонуний қурол сақлаш» моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)