Бразилияда 2016 йилда ўтадиган Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинларини ёритадиган журналистларга мўлжалланган матбуот маркази африкалик қуллар оммавий тарзда дафн этилган ҳудудда бунёд этилиши билан боғлиқ жанжал авж олмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айрим журналист ва операторлар Бразилияга кела бошлаган бир пайтда киломбо (quilombo) номи билан маълум қочоқ қуллар авлодлари Олимпия боғи яқинида қурилган Barra Media Village 3 матбуот маркази уларнинг аждодлари дафн этилган ҳудудда турганини айтиб, норозилик билдирмоқда.
Бу ерни киломболар муқаддас деб ҳисоблайди.
Camorim Quilombo ҳаракати етакчиси Адилсон Батиста Алмейда қурувчиларни қулдорлик тарихига ҳурматсизликда, тарихий аҳамиятга молик ерларни вайрон қилишда айбламоқда.
Изоҳ (0)