18 июль, душанба куни Испаниянинг Мурсия мухтор вилоятида аёл киши анъанавий энсьерро — қўтондан чиқариб юборилган буқа, сигир ёки бузоқлар пойгасида олган жароҳатлари натижасида вафот этди, дея хабар бермоқда «ТАСС» минтақа ҳукумати вакилларига таяниб.
Ҳодиса 17 июль, якшанба куни кечқурун Мораталья муниципалитетида содир бўлди. 45 ёшли аёл қорнидан жароҳат олди, шундан сўнг уни касалхонага олиб кетишди, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади. Ҳодиса туфайли муниципалитет ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди.
Аввалроқ 35 йил ичида биринчи марта жанг давомида буқа бирйўла уч нафар матадорга жароҳатлар етказгач, Испанияда коррида тақиқланган эди.
Изоҳ (0)