Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 18 июль, душанба куни мамлакат конституциясига тузатишлар киритиш ташаббуси билан чиқди, деб ёзади «ТАСС».
Давлат раҳбари Конституциявий судга «Озарбайжон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги референдум акти лойиҳасига хулоса олиш учун йўналтирди.
Лойиҳада, хусусан, Озарбайжон президентини ҳозиргидек беш йил эмас, етти йиллик муддатга сайлаш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, президент лавозимига «ёши 35 ёшдан кичик бўлмаган» мамлакат фуқароси сайланиши мумкинлигини белгиловчи моддадан «ёши 35 ёшдан кичик бўлмаган» иборасини олиб ташлаш таклиф этилмоқда.
Изоҳ (0)