Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида фаолият олиб борувчи компанияларга бир неча ойдан сўнг фирма штатига киритилган, кам маош олувчи ишчиларга турар-жой тақдим этиш мажбурияти юкланади, деб ёзади «ТАСС».
Тегишли буйруқни ҳукумат қабул қилган, кабинетнинг қарори декабрда кучга киради.
Ҳужжат 50 дан ортиқ ёлланма ишчиларга эга компаниялар учун амал қилади. Ҳукумат қарорига кўра, БААда ойига кўпи билан 2 минг дирҳам (545 доллар) даромад олувчи ишчи кам маош олувчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)