Туркиянинг Анталья курорти аэропортида полиция ходимлари томонидан бир киши отиб ўлдирилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, аэропортда полиция шубҳали шахсни пайқаб, уни тўхтатган. Лекин у буйруққа бўйсунмай, қочишга уринган, шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходимлари унга қарата ўқ узган.
Аниқланишича, отиб ташланган киши қамоқдан қочган маҳбус бўлиб, Диёрбакрдан Анталяга келган.
Изоҳ (0)