Остона аэропорти 1 майдан 24 декабрга қадар самолётларни қабул қилиш ва уларнинг парвози учун ёпилади. Остонадан ва Остонага амалга ошириладиган айрим авиақатновлар жадвалига ўзгартиришлар киритилмоқда.
![](/static/2024/05/02/photo_2024-05-02_09-02-46-PTGSLih3.jpg)
Ушбу чора учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш билан боғлиқ бўлиб, 2024 йил 1 майдан бошлаб таъмирлаш ишлари тугатилгунга қадар, маҳаллий вақт билан соат 22:00 дан 6:00 гача аэропорт аэродроми ҳаво кемаларини қабул қилиш ва учириш учун ёпилади”, — дейилади хабарда.
Аэропорт йўловчилардан саёҳат саналарини олдиндан белгилаш ва авиакомпаниянинг барча мавжуд ахборот манбаларидан фойдаланиш сўралган.
Изоҳ (0)