Супероғир вазн тоифасида америкалик профессионал боксчи Жаред Андерсон Баҳодир Жалолов ҳақида гапирди.
Андерсон talkSPORT нашри мухбири билан суҳбатда оғир вазн тоифасининг бўлажак етакчилари ҳақида сўз юритди.
“Буни айтиш қийин, чунки бу вазнда битта ўтказиб юборилган зарба туфайли кимдир фаолиятини тугатиши мумкин. Ҳа, жуда қийин. Аммо дивизионимизда бир неча маҳоратли боксчилар бор. Мухлисларга Жастис Ҳуни ёқади.
Менимча, у жуда тажрибали боксчи. Кўрамиз, у нимага эриша олар экан. Баҳодир Жалолов ҳам яхши. Менимча, уни “синдириш” осон иш эмас. Аммо ишончим комил-ки, агар сиз унинг олдинги қўлини айланиб ўцангиз, жуда содда жанг қилишини кўрасиз”, — деди Андерсон.
Маълумот учун, 24 ёшли Жаред Андерсон профессионал рингда 17 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 15 тасида рақибларини нокаутга учратган.
WBC апрель ойи учун янгилаган рейтингда Баҳодир Жалолов ўз вазн тоифасида 12-ўринни эгаллаб турибди. У профессионал рингда 14 бора жанг қилган ва жангларнинг барчасида муддатидан олдин рақиблари устидан ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)