Ўз лавозимини 13 июль, чоршанба куни эгаллаган Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 16 июль, шанба куни ҳукуматнинг янги таркибини шакллантиришда давом этди, деб ёзади «ТАСС».
У давлат вазирлари деб аталадиган тўрт нафар амалдорни тайинлади. Улар муҳим соҳаларни назорат қилиб, ўз муассасалари раҳбари бўлмаса ҳам, вазирлар маҳкамаси таркибига киради. Статусига кўра, ушбу лавозим вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига яқин.
Хусусан, ташқи савдо вазирлиги, соғлиқни сақлаш вазирлиги, адлия вазирлиги ҳамда бизнес, энергетика ва саноат стратегияси масалалари бўйича вазирликнинг давлат вазирлари тайинланди.
Изоҳ (0)