Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ мамлакатга Пенсильвания штатида яшовчи мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленни беришини истамоқда. Бу ҳақда Туркия етакчиси баёнотига асосланиб, «Ведомости» хабар берди.
Эрдўғон олдинроқ ҳарбий тўнтаришнинг ғоявий раҳбари ва ташкилотчиси сифатида айнан Гуленни айтганди. Унинг фикрича, «республика армияси ва турк халқи ўртасига рахна солмоқчи бўлган кучлар бор». Туркия давлат ОАВлари тўнтаришга уринишни «Фатҳуллоҳ Гулен гуруҳи аъзолари» амалга оширганини билдирмоқда.
Ўз навбатида, АҚШ Давлат котиби Жон Керри Анқарадан бунинг далилларини талаб қилди.
Изоҳ (0)