Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг суд муассасаларининг 2,7 мингдан ортиқ ходимлари ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда, Туркиянинг NTV телеканалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Аввалроқ Туркия ҳукумати раҳбари Бинали Йилдирим мамлакат қуролли кучларининг беш генерали ва 28 полковниги ўз лавозимларидан маҳрум бўлгани, ҳарбий тўнтаришга уринишда қатнашган генераллардан бири эса йўқ қилинганини маълум қилган эди.
Бундан ташқари, бош вазирнинг сўзларига кўра, турк армиясининг олий ва ўрта бўғинларига мансуб 2,8 минг ҳарбий муваффақиятсиз тугаган тўнтаришдан сўнг ҳибсга олинган.
Туркияда 16 июлга ўтар кечаси ҳарбий тўнтаришга уриниш бўлиб ўтди.
The Washington Post нашрининг расмий Анқарага асосланиб хабар беришича, тўнтаришга уриниш вақтида камида 194 киши ҳалок бўлган, улардан 104 нафари исёнчилардир.Ҳалок бўлганларнинг қолган 90 нафари — тўқнашувларнинг бошқа иштирокчилари бўлиб, улар орасида 41 нафар полициячи, икки ҳарбий ва 47 нафар тинч аҳоли вакили бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)