Туркия парламенти депутатлари 16 июль, шанба куни фавқулодда сессия учун йиғилди. Бу ҳақда Ғарб матбуотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Туркия парламентарийлари 16 июлга ўтар кечаси мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг юзага келган вазиятни муҳокама қилмоқда.
Туркия давлат ОАВлари маълумотига кўра ҳарбий тўнтаришга уриниш оқибатида қурбон бўлганлар сони 90 кишига етди, 1,1 минг киши яраланди.Шу пайтга қадар тўнтаришга алоқадор 1563 киши ҳибсга олингани ҳақида маълумот бор. 200 га яқин аскар ва зобит ҳукуматга таслим бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)