Туркия ҳарбийлари мамлакатдаги ҳарбий тўнтариш тарафдорларига қарши Туркия бош штаби биноси атрофида ўтказилган махсус операцияни якунига етказди. Бу ҳақда, CNN Turk телеканалига асосланиб, «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.
Операцияда махсус ҳарбий бўлинма қатнашган. Тўнтаришнинг қўлга олинган тарафдорлари қўллари кишанланган ҳолда бино ичидан олиб чиқилган ва автобусларга жойлаштирилган.
Телеканалнинг ҳарбий манбалари берган ахборотга кўра, қўлга олинганлар орасида Туркия қуролли кучларининг 13 нафар юқори мартабали вакиллари бор.Бинода тинтув ишлари олиб борилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)