Германия канцлери Ангела Меркель Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уринишда айбланаётганларга нисбатан қонун ва ҳуқуқ доирасида жазо чоралари қўлланилиши керак. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ҳуқуқий давлат ўтган тунда юз берган фожиали воқеаларга жавобгар бўлганларга нисбатан ўзини намоён қила олиши мумкин ва шарт», — деди Меркель.
Аввалроқ Туркия раҳбарияти ҳарбийлар томонидан амалга оширилган тўнтаришга уринишдан сўнг қатл жазосини қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум бўлган эди.
Бундан ташқари, Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг маълум қилишича, ҳарбий тўнтаришга уринишда қатнашганлик иши бўйича 2839 киши ҳибсга олинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)