Бортида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бўлган самолёт Истанбулни тарк этди. Бу ҳақда, Al Jazeera телеканалига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Туркия президенти Отатурк номли аэропортдан номаълум йўналиш бўйича учиб кетган.
Қайд этишларича, Анқара президентнинг айни вақтда айнан қаерда эканлигига ҳозирча расман аниқлик киритгани йўқ.
16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш бўлиб ўтди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозиргача тўнтаришнинг 2,8 мингдан ортиқ тарафдори ҳибсга олинган.
Тўнтаришга уринишдан сўнг АҚШ президенти Барак Обама Туркиядаги барча кучларни мамлакатнинг демократик сайланган ҳукумати ва президентини қўллаб-қувватлашга чақирган эди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)