Истанбулдаги Босфор бўғозидан ўтадиган Бўғозичи кўпригини эгаллаб олган 50 кишилик исёнчилар отряди ҳукуматга таслим бўлишини эълон қилди. Бу ҳақда Hurriyet хабар бермоқда.
Исёнчи ҳарбийлар танклар ичидан қўлларини кўтариб чиқа бошлади. Танклар ёрдамида кўприкдан ўтадиган автомобиль йўли тўсиб қўйилган эди.
Изоҳ (0)