Туркия пойтахти Анқарада кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда, Agence France-Presse агентлигига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
CNN Turk телеканали маълумотларига кўра, портлаш давлат телевидениеси биносида юз берган.
16 июлга ўтар кечаси Туркияда тўнтаришга уриниш юз берди. Ҳарбийлар баёнотига кўра, улар мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған FaceTime орқали алоқага чиқиб, ҳали ҳам қуролли кучларнинг бош қўмондони эканини маълум қилди ва одамларни майдонларга чиқишга чақирди.
Изоҳ (0)