Россия футбол иттифоқи низоларни ҳал қилиш палатаси «Ростов» клубига эронлик ҳужумчи Сардор Азмунни рўйхатдан ўтказишга рухсат бермади. Бу ҳақда, Бизнес Online нашрига асосланиб, «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Эронлик футболчи 2012 йилдан бошлаб «Рубин» клубида тўп суришни бошлаган ва 27 учрашувда 5 та гол урган эди. Ўтган икки мавсумда «Ростов»да ижарада ўйнаб, 36 учрашувда 13 та гол урганди.
Аввалроқ Азмун Қозон клубини ўзбошимчалик билан тарк этган ва «Ростов» сафида назорат учрашувида иштирок этган эди.
Изоҳ (0)