Бугун, 15 июль куни Дэвис Кубогининг Осиё/Океания минтақалари иккинчи саралаш босқичи доирасида теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой термасига қарши баҳс олиб борди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
Дастлабки баҳсда Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов Чже Чжангга қарши баҳс олиб бориб, 6:1, 4:6, 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, иккинчи ўйинда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Ди Вуни қийинчиликсиз 6:4, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Дастлабки кундан сўнг 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Эртага, 16 июль куни Истомин/Дўстов жуфтлиги Чже Ли/Мао-Синь Гун тандемига қарши кортга чиқади. 17 июль, якшанба куни эса Денис Истомин Чже Чжанга қарши, Фаррух Дўстов эса Ди Вуга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)