«Манчестер Юнайтед» футбол клуби матбуот хизмати ҳужумчи Златан Ибраҳимовичнинг янги рекорди ҳақида маълумот берди, деб ёзди Чемпионат.
Златаннинг «қизил иблислар» сафига қўшиб олингани клубнинг Instagram’даги саҳифасида 500 мингда лайк тўплади. Бу эса «Манчестер Юнайтед» Instagram’и учун рекорд кўрсаткич. Бунга қадар Златан Ибраҳимович ҳақида ёзилган яна 4 та пост лайк тўплаш борасида энг сара олтиликка кириб улгурганди.
Бунгача Златан Ибраҳимович ўз кучи эвазига тиббий кўрикдан ўтаётганидаёқ «Юнайтед» рекордини янгилаганди. Ҳужумчи манчестертирликлар учун бирорта расмий ўйинда майдонга тушиб улгурмасидан иккита рекорд қайд эта олди.
Изоҳ (0)