13 июль куни БОМКА дастури Ўзбекистонда Миллий Координацион гуруҳнинг биринчи йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делагацияси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Йиғилишда БОМКАнинг мамлакатдаги асосий ҳамкорлари — Ташқи ишлар вазирлиги, Европа Иттифоқи Комиссиясининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги техник кўмакни мувофиқлаштириш бюроси, МХХнинг Давлат чегараларини қўриқлаш бўйича қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек, БОМКА Дастури Консорциуми ва Европа Иттифоқи вакиллари иштирок этди.
Миллий Координацион гуруҳ йиғилишидан БОМКА дастурларини бажариш, яна ҳам аниқроқ айтганда, эришилган натижа, тўпланган тажриба ва келажакдаги фаолият жиҳатларини муҳокама қилиш мақсади кўзланди. Мажлис фақат йил охиригача режалаштирилган ишчи режаларнинг муҳокама этилгани учун эмас, балки эришилган натижалар, уларга баҳо бериш ва миллий ҳамкорлар билан қимматли фикрларни алмашиш форуми сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этди.
2016 йилнинг биринчи ярим йилида 35 нафарга яқин ўзбек бенефициари БОМКА томонидан ташкил этилган 6 та миллий ва ҳудудий тадбирда фаол иштирок этди. Ҳамкорлар томонидан бу каби фаоллик йил охирига қадар режалаштирилган 12 та тадбирда ҳам кутилмоқда.
БОМКА дастурининг биринчи тадбири 2003 йилда бўлиб ўтган эди, шундан буён Дастур чегараларни бошқариш соҳасида Марказий Осиё давлатлари ҳукуматларининг асосий ҳамкорларидан бири бўлиб келмоқда.
БОМКА дастури Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.
Изоҳ (0)