Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Италия президенти Сержо Маттареллага 12 июль куни Италия жанубидаги Апулия вилоятида юз берган темир йўл ҳалокати натижасида инсонлар қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Президенти ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга самимий ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради», — дейилади вазирлик ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, 12 июль, сешанба куни Италия жанубида икки поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)