Жанубий Судан вице-президенти Риек Машар Жубадаги қароргоҳини тарк этди ва БМТ унинг қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга эмас. Бу ҳақда Бутунжаҳон ташкилоти бош котибининг Африка мамлакатидаги махсус вакили Эллен Маргрет Лой журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Эмиссар Жанубий Судан президенти Салва Киир ҳамон Жубада эканлигини маълум қилди.
«Охирги марта Киир билан бугун, 13 июль куни гаплашдим. У билан ўтган жума, 8 июль куни тўқнашувлар юз берган президент мажмуасида учрашдим. У ерда ҳалигача отишмаларнинг изини кўриш мумкин. Кейинроқ куннинг иккинчи ярмида Машар билан телефон орқали гаплашдим», — деди Лой.
«Мен унинг қаерда эканлиги, Жубани тарк этган-этмаганлигини билмайман. У ўзининг қароргоҳида эмас», — дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Жубадаги тартибсизликлар 8 июль, жума куни мамлакат президенти Салва Киир тарафдорлари ва Риек Машарни қўллаб-қувватловчи собиқ исёнчилар ўртасида келиб чиққан эди.
Изоҳ (0)