ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари ўз етакчиларидан бири Абу Умар аш-Шишанийнинг вафоти ҳақида маълум қилди, деб ёзади «РБК» ИШИД номидан хабар тарқатувчи Amaq агентлигига таяниб.
Маълумотларга кўра, аш-Шишаний Ироқнинг Ширкат шаҳрида (Мосулдан жанубда жойлашган)ги жангда ўлдирилган.
Пентагон ИШИД террорчилик ташкилоти бошлиқларидан бири Абу Умар аш-Шишаний 4 март куни Суриядаги Шаддади шаҳри ташқарисида АҚШ томонидан авиаҳужумга учраши натижасида йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди. Аммо кейинроқ Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия обсерваторияси вакили ИШИД етакчиси тирик ва клиник ўлим ҳолатида эканлигини айтган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)