Япония императори Акихито яқин йилларда тахтдан воз кечмоқчи. Бу ҳақда, NHK телеканалига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Телеканалдаги маълумотларга кўра, монарх ўзининг яқин ёрдамчиларига 56 ёшли шаҳзода Нарухито фойдасига тахтдан воз кечишини билдирган. Императорлик оиласи вакиллари ҳам мазкур қарордан бохабар этилган. Бунинг асосий сабаби — император соғлиғи туфайли ўз вазифаларини бажара олмаяпти.
82 ёшли Акихито 1989 йилда, отаси Хирохитонинг вафотидан сўнг тахтга чиққан.
Япония императори расман мамлакат раҳбари ҳисобланса-да, унинг ваколатлари сезиларли чекланган. 1947 йилги конституцияга мувофиқ у Япония рамзи ҳисобланади.
Изоҳ (0)