Италиянинг Бари провинциясида икки поезднинг тўқнашиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ўнлаб одамлар жабрланган. Воқеа жойида ўт ўчириш ва полиция ходимлари ҳамда қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
Айни дамда нохуш ҳодиса сабаблари ўрганиляпти.
Изоҳ (0)