Чикаголик ўзбеклар ташаббуси билан бошланган «Булоқ» лойиҳа доирасидаги Чаддаги чекка қишлоқлардан бири ичимлик суви билан таъминланди. Бу ҳақда Чикаго ўзбеклари уюшмасининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинди.
Саҳифада тақдим этилган видеода ҳикоя қилинишича, уюшма томонидан бошланган «Булоқ» лойиҳаси доирасида «BuildWaterWell.org» сайтида кампания яратилди. Хайрия маблағлари ҳисобидан 4,5 минг доллар тўпланиб, Чаддаги Васси қишлоғида булоқ қурилди. Бунинг учун қишлоқ ер остидаги ичимлик сувини 45 метр чуқурдан тортиб чиқарадиган насосли ускуна ўрнатиб берилди.
Васси қишлоғидаги булоқ 2016 йилнинг 27 май куни фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида Африканинг энг қашшоқ ва қурғоқчил ҳудудларидан бирида яшовчи 1700 киши тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)