Ингушетияда (Россия) рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида 9 киши жабрланди. Бу ҳақда республика ИИВ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Қорабулоқ—Ачалуки автойўлида ВАЗ-2114 ва ‘Нива’ автомобиллари тўқнашди. Дастлабки маълумотларга кўра, ВАЗ-2114 нинг саккиз йўловчисидан олти киши ҳалок бўлди. Улардан тўрт нафари бола, икки нафари катта ёшдагилар бўлган. ‘Нива’ ҳайдовчиси ва икки нафар бола Сунженск марказий туман касалхонасига етказилди», — дея таъкидлаган вазирлик вакили.
Юз берган ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)