АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер эълон қилинмаган ташриф билан Ироққа келди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Al Jazeera телеканалига таяниб.
Унинг маълумотларига қараганда, Америка вазири Бағдодда «Ироқ армияси қўмондонлигининг расмий шахслари ва вакиллари» билан учрашади.
Нашр эслатишича, АҚШ Ироқ ва Сурияда фаолият олиб борувчи ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш бўйича халқаро коалицияга раҳбарлик қилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)