АҚШ Мосулни ИШИД гуруҳидан озод этиш бўйича операцияда маҳаллий хавфсизлик кучларига ёрдам бериш учун қўшимча 560 нафар ҳарбий хизматчини Ироққа юборади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер 11 июль, душанба куни эълон қилинмаган ташриф билан Ироққа келди. У Бағдодда «Ироқ армияси қўмондонлигининг расмий шахслари ва вакиллари» билан учрашади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)