Европа чемпионати финали арафасида «Спорт экспресс» нашри ўйин иштирокчилари — Португалия ва Франция терма жамоалари асосий таркибларининг нархини қиёслаб кўрди.
Маълум бўлишича, Фернанде Сантуш жамоаси 253,5 миллион еврога, Дидье Дешам жамоаси эса 300 миллион еврога баҳоланади.
Португалиянинг энг қиммат ўйинчиси Криштиану Роналду бўлиб, у 110 миллион евро туради. Францияда бу кўрсаткич бироз пастроқ — Антуан Гризманнинг нархи 70 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, Погба ҳам 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Нархлар «Transfermarkt.de» маълумотлари асосида кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги Евро–2016 финал баҳси Сен-Денидаги «Стад де Франс» стадионида, 10 июль, Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.
Изоҳ (0)