АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Рочестер шаҳрида 8 июль, жума куни бўлиб ўтган норозилик намойишида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан акциянинг 74 иштирокчиси қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар полицияси бошлиғи Майкл Симинелли маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Норозилик намойишлари ҳуқуқ-тартибот ходимларининг қора танлиларга нисбатан зўраволикларига қарши билан ўтказилди. Акцияда 400 га яқин киши иштирок этди.
Хато туфайли полициячилар томонидан икки нафар журналист қўлга олинди. Намойиш вақтида махсус воситалар ишлатилмагани учун ҳеч ким жабрланмади.
АҚШнинг бир неча шаҳарларида 8 июль куни кечки пайт полиция зўравонлигига қарши оммавий норозиликлар бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада полициячилар Миннесота штатидаги Фолкон-Хайтс, Луизиана штатининг Батон-Руж шаҳарларида афроамерикалик эркакларни отиб ташлади. Техас шатининг Даллас шаҳрида эса ушбу воқеаларга нозорилик сифатида беш полиция ходими отиб ўлдирилди, яна етти нафари яраланди. Юқоридаги воқеалар қора танлиларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Яқин бир кун ичида АҚШда ўнлаб янги намойишлар ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)