БМТ бош котиби Пан Ги Мун КХДРнинг навбатдаги ракета учиришидан ташвишда эканлигини ва барча томонлар Корея ярим оролини ядровий қуролсизлантириш йўналишида иш олиб боришига умид қилишини маълум қилди. Бу ҳақда 9 июль, шанба куни бош котиб расмий вакилининг ўринбосари Фархан Хак маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Бош котиб аввалги ракета учиришлардаги каби яна ташвишланмоқда. У барча томонлар Корея ярим оролини ядровий қуролсизлантириш йўналишида иш олиб боришига умид қилишда давом этмоқда», — деди у.
Аввалроқ Корея Республикаси Штаблар раҳбарлари қўмитаси КХДР Япон денгизи акваториясида сув ости кемасидан баллистик ракета учирганлигини маълум қилган эди. Қўмитанинг маълум қилишича, синов муваффақиятсиз якунланган. Ракета парвози дастлабки босқичдаёқ муваффақиятсиз кечган.
Изоҳ (0)