Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Россия терма жамоасини ёппасига 2016 йилги Олимпиада ўйинларидан четлатиш адолатсизлик бўлишини билдирди. Бунга Бутундунё аксилдопинг агентлигининг (WADA) Ричард Макларен раислигидаги комиссияси томонидан Сочи Олимпиадасида допинг қўлланиши билан боғлиқ айбловлар сабаб бўлиши мумкин, дея хабар беради «ТАСС».
«Текширув фақат 2014 йили Сочида бўлиб ўтган қишки Олимпиадага тегишли. Россия терма жамоасини Рио-де-Жанейродаги ўйинлардан четлатиш адолатсизлик бўлади», — дея таъкидлади ХОҚ президенти.
Россия спорт вазири Виталий Муткога кўра, Макларен бошчилигидаги комиссиянинг Сочи Олимпиадаси бўйича ҳисоботи 15—18 июль кунлари эълон қилинади. Вазир Россия терма жамоаси Рио-де-Жанейродаги ўйинлардан ёппасига четлатилса истеъфо беришини маълум қилди.
Изоҳ (0)