Бразилия футболи афсонаси Пеле учинчи марта уйланди. Бу ҳақда, UOL порталига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
75 ёшли Пеле келиб чиқиши япониялик бўлган бразилиялик тадбиркор, 50 ёшли Марсия Сибели Аокига уйланди. Тантанали маросим Сан-Паулу штати соҳилидаги Гуаружа аҳоли пунктида бўлиб ўтди. Маълумотларга кўра, маросимга 120 нафарга яқин киши, жуфтликнинг қариндошлари ва дўстлари таклиф этилди.
Тўй анчагина дабдабали ўтди. Маросим ташкилотчилари шаҳзода Уильям ва Кембриж герцогиняси Кейтнинг тўйини намуна қилиб олди.
Пеле учун бу учинчи, Аоки учун эса иккинчи никоҳ бўлди. Афсонавий спортчи 1966–1982 йилларда Розмари дус Рейс Шолби билан, 1994–2008 йилларда Ассирия Лемус Сейшас билан турмуш кечирган.
Изоҳ (0)