Нигерия шимоли-шарқидаги Дамбоа масжидида 8 июль, жума куни амалга оширилган теракт оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, яна 12 киши жароҳатланган. Теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир экстремистик ташкилот зиммасига олмаган бўлса-да, минтақада асосан «Боко Ҳарам» гуруҳи ҳужумлар уюштириши таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)