КХДР ҳукумати АҚШни 6 июль куни мамлакат етакчиси Ким Чен Инга қарши киритилган санкцияларни бекор қилишга чақирди, акс ҳолда, Пхеньян Вашингтон билан барча икки томонлама дипломатик каналларни ёпиши мумкинлигини айтиб таҳдид қилди, деб ёзади «ТАСС» «Киодо» агентлигига таяниб.
Агентлик маълумотларига кўра, мамлакат ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Вашингтон жорий қилган санкцияларни «уруш эълон қилиниши» деб атади ҳамда Вашингтон санкциялардан воз кечмаса, КХДР бунга қарши чоралар кўриши мумкинлигини таъкидлади.
АҚШ 6 июль, чоршанба куни КХДР етакчиси Ким Чен Инга инсон ҳуқуқларини бузганлик учун санкциялар киритишга қарор қилди, бу КХДР етакчиси шахсан алоҳида санкция объекти сифатида ажратиб кўрсатилган биринчи ҳолатдир. Ким Чен Ин билан бирга, КХДРнинг яна ўнлаб сиёсатчилари, шунингдек, бешта корхона санкцияларга учради. Ушбу қора рўйхат жами 23 пунктдан иборат бўлди.
Изоҳ (0)